Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.1992 й. 297-сон "Усто Ширин Муродовнинг уй-музейини ташкил этиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.1992 й.

N 297




УСТО ШИРИН МУРОДОВНИНГ

УЙ-МУЗЕЙИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон халқ меъморчилиги анъаналарининг ривожланишига катта ҳисса қўшган халқ меъмори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий аъзоси Усто Ширин Муродовнинг ижодий меросини янада чуқурроқ ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси ва Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг Тошкент шаҳрида Усто Ширин Муродов яшаган ва ишлаган Ҳабибий кўчаси, 35-уйда унинг уй-музейини ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ш. Муродовнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда квартира ажратсин.


3. Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Усто Ширин Муродовнинг уй-музейини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш маданият, ахборот ва туризм бўлими (ўртоқ А. Кўчимов)га топширилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов