Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.1992 й. 24-сон "Меҳнат Қизил Байроқ орденли Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма ва мусиқа театрини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.01.1992 й.

N 24




МЕҲНАТ ҚИЗИЛ БАЙРОҚ ОРДЕНЛИ

Ҳ. ОЛИМЖОН НОМИДАГИ САМАРҚАНД

ВИЛОЯТ  ДАВЛАТ  ДРАМА  ВА  МУСИҚА

ТЕАТРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкаамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Совети, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ушбу масала бўйича таклифи қабул қилинсин. Самарқанд давлат опера ва балет театри ҳамда Меҳнат Қизил Байроқ орденли Ҳ. Олимжон номидаги вилоят ўзбек драма театри негизида 1992 йил 1 январдан Меҳнат Қизил Байроқ орденли Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят драма ва мусиқали теари ташкил этилсин.


2. Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма ва мусиқа театри раҳбар ходимларига биринчи гуруҳ бўйича иш ҳақи тўлансин. Артистлар ва ижодкор ходимларнинг сони 215 тадан иборат қилиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мазкур театрниинг режали зарарлари ўрнини қоплашни 1992 йилда Самарқанд вилоят театрлари учун ажратилган маблағлар доирасида назарда тутсин. Театрни юксак касб маҳоратига эга бўлган мутахассислар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин.


4. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Совети ижроия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма ва мусиқа театрини штат жадвалини, театр тўғрисидаги низомни ва унинг уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат мусиқа театри ҳамда Самарқанд вилоят давлат опера ва балет театри ходимларини аттестациядан ўтказсин.


5. Самарқанд вилоят ижроия қўмитаси:

театр жамоасига уй-жой-турмуш шароитлари ва ижодий шароитлар яратиш, театрни юксак касб маҳоратига эга бўлган мутахассислар билан таъмиинлаш ҳамда ёшларнинг мустаҳкам ўрнашиб қолиши мақсадида театр ходимларига белгиланган тартибда квартира ажратиш чора - тадбирларини кўрсин.

Янгидан ташкил қилинган Меҳнат Қиизил Байроқ орденли Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма ва мусиқа театрида ишлаш учун атестациядан ўтмаган Самарқанддаги икки театр ходимларини ишга жойлаштириш масалаларини ҳал этсин.

Самарқанд давлат опера ва балет театри ҳамда Меҳнат Қизил Байроқ орденли Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд драма театрининг бинолари янги ташкил этилган Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма мусиқа театрига берилсин.

Ушбу қарор муносабати билан Ўзбекистон комунистик партияси Марказий Комитети ва республика Министрлар Советиниг "Самарқанд вилоят опера ва балет театрини ташкил қилиш тўғрисида" 1968 йил 13 июлдаги 386-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                     А. Муталов