Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2010 й. 127-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2010 й.

N 127




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ

АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ 11 МАРТДАГИ

131-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 01.12.2017 й. 957-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг бетакрор ижодий меросини халқимизга етказиш, ёш авлодни халқимиз маданияти тарихи билан ғурурланиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорида:


а) қарорга 1-илованинг III бўлими 10-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"- Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи";


б) қарорга 2-иловага қуйидаги мазмундаги 14-банд қўшилсин:

"14. Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 26-27-сон, 210-модда.