Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2005 й. 264-сон "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2005 й.

N 264



ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда фото санъатини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий кўргазмалар дирекциясини ва Марказий кўргазмалар залини:

Тошкент фотосуратлар уйини Марказий кўргазмалар зали таркибидан мустақил юридик шахс сифатида ажратиш;

Марказий кўргазмалар залини Бадиий кўргазмалар дирекциясига қўшиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Бадиий академияси 2006 йил 1 январгача Бадиий кўргазмалар дирекцияси ва Марказий кўргазмалар залини белгиланган тартибда қайта ташкил этишни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йил учун бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳамда Тошкент фотосуратлар уйи ходимлари сонини белгиласин ва янги штат жадвалларини рўйхатдан ўтказсин.


4. Ўзбекистон Бадиий академияси бир ой муддатда:

Бадиий кўргазмалар дирекциясини Тошкент шаҳар, Ш.Рашидов шоҳкўчаси, 40-уйга;

Тошкент фотосуратлар уйини Тошкент шаҳар, Й.Охунбобоев кўчаси, 4-уйга жойлаштиришни таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев