Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.1996 й. 96-сон "Футболни ривожлантиришни рағбанлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.03.1996 й.
N 96
ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ
РАҒБАНЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Футбол клублари ва мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 январдан бошлаб:
- корхоналар ва ташкилотларнинг фойдадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базаси футболни ривожлантириш ва кўмаклашишга, футбол клублари ва мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлар суммасига, солиқ солинадиган фойданинг 5 фоизи миқдоригача, камайтирилади;
- ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун товарлар ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон Республикаси корхоналари маҳсулотларига 5 фоиздан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси қўлланилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов