Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш Тартиби (ЎзР ВМ 02.03.2001 й. 106-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 2 мартдаги

106-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик

шахсларга солинадиган жарималарни ундириш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш механизмини белгилайди.


2. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар Давлат архитектура-қурилиш назорати органларининг "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-бандида кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслари томонидан маъмурий тартибда солинади.


3. Жарималар жарима солиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб кечи билан ўн беш кунда юридик шахслар  томонидан тўланади.


Жарима солиш тўғрисидаги қарор уни қабул қилинган орган (юридик шахс) томонидан бажаришга киришилади.


4. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни тезлик билан бажариш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлганда уни қабул қилган мансабдор шахс, бу ҳақда тегишли юридик шахсни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, қарорнинг бажарилишини бир ой муддатгача узайтириши мумкин.


5. Жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки  норози бўлинганда шикоят ёки норозилик қониқарсиз қолдирилгандан сўнг у белгиланган тартибда бажарилиши керак. Бундай ҳолларда жарима шикоят ва норозилик қониқарсиз қолдирилганлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб кечи билан ўн беш кунда тўланиши керак.


6. Жарима юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан тўланади, улар қуйидаги тартибда тақсимланади:

жарималарнинг 60 фоизи республика бюджетига;

30 фоизи - маҳаллий бюджетга;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси ва унинг тасарруфидаги органларнинг моддий-техника негизини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига йўналтирилади.


7. Жарима муддатида тўланмаган тақдирда у айбдор юридик шахслардан жарима солиш тўғрисидаги қарорга асосан сўзсиз  ундириб  олинади.