Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.1999 й. 397-сон "Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.08.1999 й.
N 397
ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН ОБЪЕКТЛАР
ВА АСОСИЙ ФОНДЛАР ҚУРИЛИШИНИ ВАҚТИНЧА
ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ ВА ҚАЙТАДАН БОШЛАШ
ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлашнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаб тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 8, 48-модда.