Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 85-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-37-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги 06.12.2012 й. Қарори (АВ томонидан 12.12.2012 й. 2404-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.12.2012 й.

N 2404

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.12.2012 й.

N 85


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.12.2012 й.

N 2012-37


ҚАРОРИ



Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш

ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида


(2013 йил 1 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 569-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 81, 2011-39-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2301, 2011 йил 16 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 540-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

       





Қарорга

ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар*

учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана

НАРХЛАР

Сотилаётган товарнинг номи


Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг энг кам

улгуржи-сотиш нархи


Энг кам

чакана нарх


Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


2750

3350

Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


6250

7600

      

*) Пиводан ташқари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 50-сон, 572-модда