Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2003 й. 330-сон "Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2003 й.

N 330



НООЗИҚ-ОВҚАТ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН

САВДО ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини чакана сотишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш, чакана савдо соҳасида юридик ва жисмоний шахслар учун тенг шарт-шароитлар яратиш, бозорларда савдо фаолиятини тартибга солиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2003 йил 1 октябрдан бошлаб деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, шунингдек уларнинг филиаллари ҳудудида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш фақат турғун савдо шохобчаларида, мажбурий тартибда назорат-касса машиналари қўлланган ҳолда амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда бозорларда савдо фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида бозорларда ноозиқ-овқат товарларини сотишнинг белгиланаётган тартиби бўйича янги шартлар жорий этилгунга қадар тушунтириш ишларини ташкил этсинлар ва ўтказсинлар.


2. Ўзбекистон Республикасида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу Қоидалар бажарилишини ташкил қилиш ва уларга риоя этилиши учун шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек бозорлар маъмурияти зиммасига юклансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2003 йил 1 октябргача бўлган муддатда:

ўзларига қарашли ҳудудларда анъанавий истеъмол афзалликлари ва аҳолига қулайлик, бозорларнинг барча турларини оқилона жойлаштиришдан келиб чиққан ҳолда бозорларни (деҳқон бозорлари, буюм бозорлари, ихтисослаштирилган бозорларни) ихтисослаштириш;

деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари буюм бозорлари ёки ихтисослаштирилган бозорлар билан ёнма-ён бўлмаслигини назарда тутган ҳолда, фаолият кўрсатаётган бозорларнинг ҳудудларини уларнинг ихтисослашувига кўра аниқ чегаралаш;

деҳқон бозорларидаги ноозиқ-овқат товарлар савдосини назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчаларига кўчириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

Тасдиқланган Қоидаларни барча бозорларга етказсинлар ва уларнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, бозорларда савдо қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши ҳамда чакана савдо қилиш учун рухсат гувоҳномалари бўлиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 68-модда.