Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.1994 й. 384-сон "Ун ва булка ноннинг чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.07.1994 й.
N 384
УН ВА БУЛКА НОННИНГ ЧАКАНА
НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Донни етиштириш, сотиб олишнинг қимматлашиши, уни ташиш ва қайта ишлаш харажатларининг ошиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1994 йилнинг 1 августидан бошлаб 1 килограмм уннинг чакана нархи ўртача 1,2 сўм ва 1 килограмм булка ноннинг чакана нархи 1 сўм этиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уннинг ва булка ноннинг чиқарилаётган турларини ҳисобга олган ҳолда янги чакана нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликларга ва идораларга етказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 майдаги 274-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов