Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.1991 й. 55-сон "Айрим ҳалқ истеъмоли молларини сотиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.1991 й.

N 55



АЙРИМ ҲАЛҚ ИСТЕЪМОЛИ МОЛЛАРИНИ

СОТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Хом ашё, материаллар ва комплектловчи буюмларга янги чакана нархлар жорий этилиши шароитларида корхоналарни маданий-маиший ва хўжалик мақсадларидаги моллар ишлаб чиқаришдан иқтисодий манфаатдор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ССЖИ Давлат нархлар қўмитасининг 1990 йил 28 декабрдаги 880-сон қарори маълумот ва амал қилиш учун қабул қилинсин. Қарорда белгиланганидек:

а) 1991 йил 1 январдан бошлаб белгилаб қўйилган улгуржи нархлари (ошиб борувчи коэффициентларни ҳисобга олиб) савдо чегирмаларини чиқариб ташлаган ҳолда, амалдаги чакана нархлардан ошадиган маданий-маиший ва хўжалик мақсадларидаги моллар 1991 йилнинг 1 январидан бошлаб саноат корхоналари томонидан савдо корхоналари (ташкилотлари) ва бошқа харидорларга ана шу улгуржи нархлар бўйича сотилиши керак;

б) чакана нархларга (савдо чегирмалари чиқариб ташланиб) дотация ставкалари (ошиб борувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда) белгиланган ҳолларда маданий-маиший ва хўжалик мақсадларидаги моллар ана шу дотация ставкалари ҳисобга олинган ҳолда чакана нархлар бўйича сотилади.

Бунда тайёрловчи корхоналарнинг телевидение программаларини ташкил этиш учун бюджетга ўтказадиган тўлови телевизорлар сотиладиган нархларга 20 фоиз, лекин 50 сўмдан ошмайдиган миқдорда, (радио қабул қилиш тракти бўлган қурилмалар бўйича) радиоэшиттириш программасини ташкил этиш учун эса 15 фоиз лекин 30 сўмдан ошмайдиган миқдорда белгиланади.

Кўрсатилган моллар нархларида оборот солиғи назарда тутилмайди.

Кўрсатилган моллар аҳолига улгуржи нархлар бўйича 20 фоизга қадар (ёки Узоқ Шимол ва уларга тенглаштирилган узоқ ва тоғли районлар учун СССР Давлат нархлар қўмитасининг 1978 йил 8 августдаги 500-сон Йўриқномасида назарда тутилган рўйхат бўйича 30 фоизгача) савдо устама нархи қўшилган ҳолда сотилади.

Савдо устама нархининг аниқ миқдорлари СССР Министрлар Советининг 1990 йил 12 ноябрдаги 1134-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон ССЖИ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 27 ноябрдаги 370-сон қарори) 1990-1991 йилларда ҳалқ истеъмоли молларига шартномавий (эркин) нархларни шакллантириш механизми ҳақидаги Низомнинг 16-пунктига мувофиқ белгиланади;

в) ССЖИ Давлат нархлар қўмитасининг 1990 йил 2 апрелдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган янги ноозиқ-овқат халқ истеъмоли молларига шартномавий нархлар белгилаш тартиби ҳақидаги Йўриқнома кўрсатмаларига мувофиқ ҳозирги вақтда шартномавий нархлар бўйича сотилаёгган маданий-маиший ва хўжалик моллари 1991 йилнинг 1 январидан бошлаб худди шу тартибда сотилади (янги улгуржи нархлар ана шундай молларга белгиланган шартномавий чакана нархлардан ошган тақдирда).


2. Белгилансинки, белгилаб қўйилган улгуржи нархлари (ошиб борувчи коэффициентлар ҳисобга олинган ҳолда) савдо чегирмалари чиқариб ташлангандан кейин амалдаги чакана нархлардан ошувчи ёки бундай товарларнинг чакана нархларига (савдо чегирмалари чиқариб ташланган ҳолда) СССР Давлат нархлар қўмитасининг кўрсатиб ўтилган қарори билан белгиланган тартибда дотациялар ставкаси (ошиб борувчи коэффициентлар ҳисобга олинган ҳолда) белгиланган маданий-маиший ва хўжалик моллармни сотиш Ўзбекистон ССЖда 1991 йил 1 февралдан бошлаб амалга оширилади.

Агар дотациялар белгиланмаган бўлса, у ҳолда кўрсатилган моллар рентабеллиги таннархга нисбатан 20 фоиздан юқори бўлмаган янги тасдиқланган улгуржи нархларда сотилади.


3. Бундай тартиб савдо ташкилотларига ва бошқа харидорларга барча қурилиш материаллари, санитария-гигиена жиҳозлари, металл буюмлари, қурилиш мақсадларидаги ёғоч конструкциялар, боғ уйлари, ёғоч маҳсулотлари, маҳаллий бинокорлик материаллари, темирбетон буюмлари ҳамда ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув ва ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси рўйхатига кўра бозор фонди бўйича сотиладиган буюмларга ҳам қўллансин.



Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти                          Ш. Мирсаидов