Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 30.03.2009 й. 28-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.04.2009 й. 1947-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2009 й.

N 1947

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

30.03.2009 й.

N 28


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида

ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга

солиш чора-тадбирлари тўғрисида


(2009 йил 7 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш, авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларини олдини олиш, ҳаво кемаларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар олдида уларнинг ҳаётлари учун жавобгарликни ошириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Вақтинча 2010 йил 1 майгача халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг талабларига мувофиқ бўлмаган ёки 25 йил ва ундан ортиқ бўлган календарь хизмат муддатини ўтаган самолётлар учун:

а) Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олиш;

б) Ўзбекистон Республикаси эксплуатант сертификатига хорижда рўйхатдан ўтган ҳаво кемаларини киритиш тўхтатилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                      Т. Ўлжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 18-сон, 228-модда.