Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.1995 й. 213-сон "Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмасида кўп юк кўтарадиган юк автомобиллари ишлаб чиқариш ва сотиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.1995 й.

N 213



ХОРАЗМ АВТОМОБИЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

БИРЛАШМАСИДА КЎП ЮК КЎТАРАДИГАН

ЮК АВТОМОБИЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ВА СОТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро юк ташишларнинг ўсиб бораётган ҳажмини таъминлаш ва миллий автомобиль паркини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилган "Мерседес-Бенц" автопоездларининг 300 тасини сотиш, шу жумладан:

кейинчалик ташкилотларга тақсимлаган ҳолда Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳокимликларига 25 тадан;

"Ўзавтотранс" корпорациясига - 100 та;

"Ўзавтосаноат" уюшмасига - 50 та;

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасига - 50 тасини сотиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси 600 та юк автомобилини сотишдан олган фойдадан, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва кредитларни қайтаришга йўналтириладиган қисми бўйича, солиқ тўлашдан озод қилинсин.

Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмасига Ягона йўл жамғармасига маблағни сотилган маҳсулот ҳажмидан белгиланган миқдорда ажратишга рухсат берилсин.


3. Маҳфий.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳукуматнинг қарорлари билан Республика валюта жамғармасидан Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмасига ажратилган 33310,2 минг Германия маркаси (фоизларни ҳисобга олган ҳолда) миқдоридаги кредитни қайтаришни 2 йилга кечиктирсин. Кредитни қайтариш Libor + 0 ставкаси бўйича фоизлар тўланган ҳолда 1996 йил 1 октябрдан бошлаб 5 йил давомида тенг улушларда амалга оширилсин.


5. "Ўзавтосаноат" уюшмаси:

уч ой муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмасининг ишлаб чиқариш майдонларида седел тягачлар ва уларга ярим прицеплар ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон-Германия қўшма корхоналари ташкил этиш;

бир ой муддатда юк автомобилларига техник хизмат кўрсатадиган минтақавий марказлар очиш тўғрисидаги таклифларни тайёрласин ва киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмасининг автопоездларидан фойдаланувчи вилоятлар автокорхоналарига халқаро юк ташиш жараёнини ташкил этишда ва халқаро ташкилотларда тегишлича рўйхатдан ўтишда кўмаклашсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ю.Ф. Пайгин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов