Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.1993 й. 572-сон "Шаҳарда ва шаҳар атрофида қатновчи транспортда йўловчилар ташиш тарифлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.1993 й.

N 572



ШАҲАРДА ВА ШАҲАР АТРОФИДА

ҚАТНОВЧИ ТРАНСПОРТДА ЙЎЛОВЧИЛАР

ТАШИШ ТАРИФЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ёқилғи, энергия каналлари, техника ва асбоб-ускуналар нархларининг ошиб бориши давом этаётганлиги муносабати билан ҳамда шаҳарда ва шаҳар атрофида йуловчилар ташувчи транспортнинг бир маромда ишлаши учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йил 1 декабрдан бошлаб метро, трамвай, троллейбус ва автобусда бир марта юришнинг чекланган тарифи 30 "Сўм-Купон" (ёки рубль) қилиб белгилансин.

1993 йил 1 декабрдан бошлаб шаҳар атрофида йўловчилар ташиш тарифларининг амалдаги чекланган миқдорлари 2,5 баравар оширилсин.


2. Аҳолининг айрим тоифалари учун ҳозирги вақтда амалда бўлган имтиёзлар сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда:

йўловчилар ташиш янги тарифларининг прейскурантларини тасдиқласин ва уларни барча манфаатдор вазирликлар ва идораларга ўз вақтида етказишни таъминласин.

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва Тошшаҳарйўловчитранс давлат уюшмасига бериладиган дотациялар миқдорини акиқласин.


4. Шаҳарда ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш тарифларининг Ўзбеккстон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 октябрдаги 494-сон қарори (1-илова) билан белгиланган чекланган миқдорлари бекор қилинсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг капитал қурилиш транспорт ва алоқа бўлимига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов