Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.1992 й. 180-сон "Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарорининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.1992 й.

N 180



ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР

СОВЕТИНИНГ 1985 ЙИЛ 22 ИЮЛДАГИ

381-СОН ҚАРОРИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалигининг бир маромда ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг “1986-1990 йилларда автомобиль йўлларини қуришга мақсадли маблағ ажратиш тўғрисида” 1985 йил 22 июлдаги 381-сон қарорининг амал қилиши 1995 йилгача бўлган даврга узайтирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов