Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.1991 й. 281-сон "Колхозлар, совхозлар, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналар, хўжалик ташкилотлари томонидан маҳаллий автомобиль йўлларини қуришга ва таъмирлашга маблағ ажратиш тартиби тўғрисида" Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига тўлдиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.1991 й.

N 281



"КОЛХОЗЛАР, СОВХОЗЛАР, САНОАТ,

ТРАНСПОРТ, ҚУРИЛИШ ВА БОШҚА

КОРХОНАЛАР, ХЎЖАЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ

ТОМОНИДАН МАҲАЛЛИЙ АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИНИ ҚУРИШГА ВА ТАЪМИРЛАШГА

МАБЛАҒ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА"

ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИНИНГ

1989 ЙИЛ 7 АВГУСТДАГИ 250-СОН ҚАРОРИГА

ТЎЛДИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 7 августдаги 250-сон қарорига қуйидаги тўлдиришлар киритилсин:

1-банднинг иккинчи хат бошида "хўжалик ташкилотлари" сўзларидан кейин "шу жумладан, кооперативлар ва кичик корхоналар" сўзлари киритилсин;

7-банддаги "хўжалик ташкилотлари томонидан" сўзларидан кейин, "кооперативлар ва кичик корхоналар томонидан" сўзлари киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Вице-президенти                                                                  Ш. Мирсаидов