Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.1997 й. 502-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари" ҳақида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.1997 й.

N 502



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1996 ЙИЛ 26

НОЯБРДАГИ 419-СОН ВА "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ" ҲАҚИДА 1997 ЙИЛ 12 МАРТДАГИ

136-СОН ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Қишлоқ xўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 6 январдаги ПФ-1693-сон Фармонига ўзгартириш киритиш ҳақида 1997 йил 3 ноябрдаги ПФ-1879-сон Фармонини бажариш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасини иқтисодий ислоҳотларнинг замонавий босқичларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг Янги тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорининг 11-бандини ўзгартирилиб, белгилансинки, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида 6 нафар вазир ўринбосари, шу жумладан 3 нафар биринчи ўринбосар лавозими жорий этилади.

Вазирнинг иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар масалаларига мутасадди бўлган биринчи ўринбосарига қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг самарали ишлашини ташкил этиш учун жавобгарлик юкланади.


3. Белгилансинки, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ихтиёрига берилган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) айни вақтда вазирнинг қишлоқ хўжалигидаги илмий-техника тараққиёти ва технология сиёсати масалаларига мутасадди бўлган ўринбосари ҳисобланган бош директор бошчилик қилади.

Марказда Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимлари жорий этилади.


4. Марказда илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири унинг раиси, Марказнинг бош директори Раис ўринбосари ҳисобланади. Кенгаш таркибига лавозимига кўра бош директор ўринбосарлари ва Марказнинг бош илмий котиби, Фан ва техника давлат қўмитаси раиси, Фанлар академияси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари  агросаноат комплекси раҳбари котибиятининг мудири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек етакчи олимлар ва мутахассислар киради. Илмий-техника кенгаши аъзоларининг шахсий таркиби (таркибга лавозимга кўра кирувчи шахслардан ташқари) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга учинчи илованинг 12 ва 23-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.