Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССР Президентининг 15.04.1991 й. ПФ-196-сон "Ўзбекистон ССР Моддий техника таъминоти ва агросаноат комплекси техникасини ремонт қилиш давлат-кооператив комитетини тузиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.04.1991 й.

N ПФ-196

ЎЗБЕКИСТОН ССР ДЕҲҚОНЧИЛИК-САНОАТ

КОМПЛЕКСИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКАВИЙ

ТАЪМИНЛАШ ВА ТЕХНИКАНИ РЕМОНТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ

КОМИТЕТИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Республика колхозлари, совхозлари, деҳқончилик-саноат комплекси корхоналари ва ташкилотларини ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмаларининг моддий-техника ва муҳандислик таъминотини тубдан яхшилаш, бозор иқтисодиётига ўтиш даври шароитида хўжалик алоқаларини ривожлантириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Деҳқончилик-саноат комплексининг Моддий-техникавий ва муҳандислик таъминоти бош бошқармаси, унинг республика, вилоят, районлараро ва район бўлинмалари негизида Ўзбекистон ССР Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани ремонт қилиш давлат-кооператив комитети тузилсин.

Ўзбекистон ССР Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани ремонт қилиш давлат-кооператив комитети фаолияти пайчиларнинг якка ва жамоа аъзолиги, кооператив, давлат, қўшма, ижрочи, хусусий ва жамоат ташкилотлари ва корхоналари ҳамда республика деҳқончилик-саноат комплекси соҳасида якка тартибда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий иштироки қоидалари асосида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон ССР Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани ремонт қилиш давлат-кооператив комитети ихтиёрий равишда шартнома асосида ўзининг тўла мустақиллиги ва ҳуқуқий шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда Иттифоқ ва республика давлат, кооператив ва аралаш бирлашмалари ҳамда уюшмаларига қўшилиши мумкин.

Ўзбекистон ССР Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани ремонт қилиш давлат-кооператив комитети молия-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият билан боғлиқ барча масалаларни мустақил ҳал қилади, маҳсулот етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар, бюджет билан ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун банк муассасаларида пул ва хорижий валюта ҳисобварақлари очади, қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарздан фойдаланади.


2. Ўзбекистон ССР Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техника ремонти давлат-кооператив комитети зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

деҳқончилик-саноат комплекси истеъмолчиларини ишлаб чиқариш-техника учун мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлаш, маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан улгуржи савдо ва бевосита алоқалар йўли билан сотиладиган маҳсулотларни етказиб беришга доир ишларни ташкил этиш, шунингдек битимлар, хўжалик шартномалари ҳукуматлараро битимлар асосида маҳсулот етказиб берувчилар билан истеъмолчилар ўртасида воситачилик фаолиятини ривожлантириш;

республика деҳқончилик-саноат комплексининг ресурслари имкониятларидан фойдаланиб, моддий-техника воситаларини алмаштириш жамғармасини барпо этиш, захирани вужудга келтириш, бозорни барқарорлаштириш фондини барпо этишда қатнашиш, истеъмолчилар билан ишлаб чиқарувчилар ўртасида таркиб топган ишлаб чиқариш ва хўжалик алоқаларини қувватлаш ва ривожлантириш;

деҳқончилик-саноат комплекси истеъмол бозорининг ишлаб чиқариш-техника учун мўлжалланган моллар билан тўлдирилишига, савдо-воситачи ва тижорат ташкилотлари барпо этишга, улгуржи ёйма бозорлар ўтказишга кўмаклашиш;

хорижий фирмалар билан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

деҳқончилик-саноат комплекси корхоналари ва ташкилотларининг қурилган ва янгиланаётган иншоотларини зарур материаллар, бутловчи буюмлар ва ускуналар билан таъминлаш;

шартнома муносабатлари негизида колхозлар, совхозлар ҳамда деҳқончилик-саноат комплекси бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотларига ишлаб чиқариш соҳасида хизмат кўрсатишни, техника ва машина-ускуналарни ремонт қилишни ривожлантириш.


3. Вазирлар Кабинети Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Х. Жўрабеков Ўзбекистон ССР Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техника ремонти давлат-кооператив комитети тўғрисидаги Қарор ва Низом лойиҳаларини тайёрлаб, Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинетига тақдим этсин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 5-сон, 113-модда