Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССР Президентининг 11.01.1991 й. ПФ-124-сон "Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари ва қишлоқ жойларида яшовчи бошқа фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.01.1991 й.

N ПФ-124

КОЛХОЗЧИЛАР, СОВХОЗЛАРНИНГ

ИШЧИЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРИДА

ЯШОВЧИ БОШҚА ФУҚАРОЛАРНИНГ ШАХСИЙ

ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қишлоқда ижтимоий муаммоларни ҳал этишни жадаллаштириш, аҳолига амалий ёрдам бериш ҳамда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш мақсадида қуйидагиларни амалга оширишни зарур деб ҳисоблайман:


1. Қорақалпоғистон МССР Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Советлари ижроия қўмиталари, ноҳия ижроия қўмиталари, посёлка, қишлоқ ва овул Советлари, Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

ҳар бир хўжалик посёлка, қишлоқ, ноҳия ва вилоятда янги томорқа участкаларига ёки мавжуд томорқа участкаларини кенгайтиришга муҳтож бўлганларни аниқласин;

пахтазорлар қисқартирилишини назарда тутиб, 1991 йилда жамоа хўжаликларининг аъзолари, давлат хўжаликларининг ишчилари ва қишлоқда яшовчи бошқа фуқароларнинг томорқа майдонларига эҳтиёжини қондириш учун 108,5 минг ер, жумладан Қорақалпоғистон МССРда 16,0 минг гектар, Андижон вилоятида 8,7 минг гектар, Бухоро вилоятида 12,6 минг гектар, Жиззах вилоятида 3,1 минг гектар, Қашқадарё вилоятида 9,8 минг гектар, Наманган вилоятида 7,6 минг гектар, Самарқанд вилоятида 7,7 минг гектар, Сурхондарё вилоятида 13,0 минг гектар, Сирдарё вилоятида 3,9 минг гектар, Тошкент вилоятида 8,2 минг гектар, Фарғона вилоятида 14,6 минг гектар, Хоразм вилоятида 3,3 минг гектар ер ажратилсин.

Халқ депутатлари ноҳия, посёлка, қишлоқ ва овул Советлари, жамоа хўжаликлари ва давлат хўжаликлари раҳбарлари 1991 йилнинг сентябрига қадар ажратиб бериладиган томорқа участкалари расмийлаштирилишини таъминласинлар.


2. Қорақалпоғистон МССР Вазирлар Кенгаши, вилоят, ноҳия, қишлоқ ва овул Советлари:

1989-1990 йилларда ажратиб берилган барча томорқа ерларини қайта рўйхатга олсин, фойдаланилмаётган участкаларни тортиб олиб, муҳтож оилаларга берсин;

уй-жойлар ижтимоий-маданий иншоотлар ва муҳандислик ерости иншоотлари жойлаштирилишини ҳисобга олиб, бош режалар ва намунали лойиҳаларга қатъиян мувофиқ тарзда қурилсин.


3. Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмаси (ўртоқ С.Н. Усмонов) аҳолига ер участкалари ажратишга оид қарорларни қабул қилиш ва рўёбга чиқаришда ижтимоий адолатга риоя этилишини қатъий назорат остига олсин.


4. Ушбу Фармон бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 3-сон, 35-модда