Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 20-мҳ-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 11-ҚҚ-сон "Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 23.04.2013 й. Қарори (АВ томонидан 20.05.2013 й. 2077-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2013 й.

N 2077-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

23.04.2013 й.

N 20-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.04.2013 й.

N 11-ҚҚ


ҚАРОРИ



Почта тўловининг давлат белгилари

давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 589-модда)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125, 1-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 5-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитаси раиси

        

Х. Мирзахидов

Маданият ва спорт ишлари вазири

М. Ходжиматов

        





Қарорга

ИЛОВА



Почта тўловининг давлат белгилари

давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2 ва 10-бандлардаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3, 11, 14 ва 16-бандлардаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 27 май, 21-сон, 272-модда