Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.2010 й. 13-сон "Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2010 й.

N 13


ЁНҒИНЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ, ШУНИНГДЕК ЁНҒИНЛАРГА

ДОИР АХБОРОТНИ ТЎПЛАШ ҲАМДА ЎЗАРО

АЛМАШИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш, ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашишнинг республика ҳудудида ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари давлат статистик ҳисоботини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига юклансин.


4. Ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари давлат статистик ҳисоботини юритишнинг автоматлаштирилган компьютер дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 5-сон, 41-модда.