Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.1994 й. 381-сон "Тошкент шаҳрида ёнғиндан сақлашни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.1994 й.

N 381


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЁНҒИНДАН

САҚЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳридаги халқ хўжалиги тармоқлари объектларини, маъмурий, уй-жой ва бошқа биноларии ёнғиндан сақлашни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари ходимларининг умумий сони Тошкент шаҳрининг ҳарбийлаштирилган ёнғиндан сақлаш хизматига қўшимча равишда 70 нафар ходим қўшган ҳолда кўпайтирилсин.

Қўшимча равишда қўшилган ходимларнинг жорий йилдаги таъминоти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига 1994 йил учун назарда тутилган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳарбийлаштирилган ёнғиндан сақлаш хизматини қўшимча равишда маблағ билан таъминлаш мақсадида мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик органлари билан биргаликда уларга қарашли объектлар ва худудларни ёнғиндан сақлаш юзасидан шартномалар тузиш бўйича ишларни кўчайтирсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов