Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2011 й. 254-сон "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2011 й.

N 254



АЙРИМ ФАНЛАР ЧУҚУР ЎРГАНИЛАДИГАН

ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАРИ, ДАВЛАТ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН   УМУМТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Умумтаълим мактабларидаги иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш ҳамда давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 9 сентябрдаги

254-сон қарорига

ИЛОВА



Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим

муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат

ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банд қўшилсин:

"7-1. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади).

Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, унинг таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими вакили ҳамда умумтаълим муассасаси ўқитувчилари киритилади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори Комиссия раиси ҳисобланади".


2. 8-банднинг иккинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қуйидагилар:

ўқув йили тамом бўлганидан кейин 1-синф ўқувчиларини Комиссия томонидан тегишли фанлар бўйича оғзаки ва ёзма синовдан ўтказиш;

1-синфни тамомлаган ўқувчиларнинг қобилиятларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари ихтисослаштирилган синф ташкил этиш мезонлари ҳисобланади.

Тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси бошланғич таълим соҳасидаги етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади".


3. 10-банди тўртинчи хатбошисидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 13-банднинг учинчи хатбошисидаги "8" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


5. 14-бандидаги "тест синови ва" сўзлари "тегишли фанлар бўйича ўтказилган оғзаки ва ёзма синовлар (ёки тест синови) ҳамда психологик-педагогик" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 19-бандидаги "қайта ихтисослаштирилади" сўзлари "айлантирилади" сўзи билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 379-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 76-модда