Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2007 й. ПҚ-609-сон "Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2007 й.

N ПҚ-609


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек бюджет маблағларидан фойдаланишда таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг барча мактаб-интернатларига белгиланган тартибда юридик шахс мақомини бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги мактаб-интернатларининг амалдаги намунавий штатига, ўқувчиларнинг сонига қараб, иловага мувофиқ, нормативлар бўйича бухгалтер лавозимини киритсин ва 2007 йилда уларни малакали мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин.

3. Мактаб-интернатлари раҳбарлари ва бухгалтерлари зиммасига тегишли молия ташкилотларининг халқ таълими муассасаларини молиялаш бўлимлари билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш юклатилсин:

педагог ходимлар тарификациясини ҳисобга олган ҳолда мактаб-интернатлари штат жадвали ва харажатлар сметасини тузиш ва уларни молия органларида рўйхатга олиш;

белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметасини товарлар ва хизматлар етказиб бериш бўйича шартномаларни фақат ғазначилик бўлинмалари орқали тузишни ҳисобга олган ҳолда бажариш;

белгиланган стандартларга мувофиқ мактаб-интернати бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва ҳисоботини олиб бориш;

тўловлар, ойлик маошни белгилаш ва тўлаш, нафақа ҳамда унга тенглаштирилган бошқа тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек халқ таълими муассасаларида моддий бойликларнинг ҳисоб-китобини олиб бориш;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган штатлар, смета ва молия интизомига қатъий риоя қилишни таъминлаш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

юридик шахс мақомига эга халқ таълими муассасаси, шу жумладан, умумтаълим мактаблари Директорлар фондининг бюджет маблағларининг бошқарувчиси мазкур муассаса раҳбари ҳисобланади;

ойлик маоши ва унга тенг тўловларни тўлаш учун нақд пул берувчи моддий-масъул шахс (кассир)нинг вазифаси умумтаълим мактабларининг маъмурий-хўжалик бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудири зиммасига уларнинг лавозими учун белгиланган окладига улар томонидан ушбу функция амалда бажарилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдорида қўшимча ойлик маоши белгилаш билан юкланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, молия органлари ва халқ таълими ҳудудий бўлинмалари:

икки ой муддатда умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари) штат жадвали ва харажатлар сметасини мазкур қарор қоидаларига мувофиқлаштирилишини таъминласин;

2007 йилнинг 15 июнидан кечиктирмай юридик шахс мақомига эга барча умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг мутасадди ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисобрақамларнинг очилишини якунласин.


6. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг туман (шаҳар) молия органлари ва бўлинмалари юридик шахс мақомига эга умумтаълим мактаблари (мактаб-интернатлари)ни молиялаштириш йилида молиялаштиришга йўналтирилган давлат ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан ҳар чоракда назоратни амалга оширишлари шарт.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 29 мартдаги

ПҚ-609-сон қарорига

ИЛОВА


Умумтаълим мактаблари

(мактаб-интернатлари)даги

бухгалтерлар сонининг

НОРМАТИВИ

Халқ таълими муассасалари


Бухгалтерлар сонининг

нормативи (бирлик)


I. Барча турдаги мактаб-интернатлари ўқувчилар сони билан:

250 тагача бўлган ўқувчилар

1,5


250 тадан ортиқ бўлган ўқувчилар

2,0


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 136-модда.