Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.1997 й. 285-сон "Республика даволаш муассасаларининг техник жиҳозланишини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.1997 й.

N 285



РЕСПУБЛИКА ДАВОЛАШ

МУАССАСАЛАРИНИНГ ТЕХНИК

ЖИҲОЗЛАНИШИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакат аҳолиси соғлиғини мустаҳкамлашга, тиббий ёрдам кўрсатишни тубдан яхшилашга катта аҳамият бериб ҳамда республика соғлиқни сақлаш тизими даволаш муассасаларини юқори технологияли асбоб-ускуналар ва техниканинг энг янги турлари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томомидан "Сименс" акциядорлик жамияти (ГФР) билан республикага 23,3 млн. Германия маркаси суммасида юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар етказиб беришга контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги контрактни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


2. Тиббий асбоб-ускуналар харид қилишни маблағ билан таъминлаш:

контракт қийматининг 85 фоизи (19,8 млн. Германия маркаси) "Гермес" (ГФР) суғурта жамиятининг суғурта қопламаси остида "Берлинер Банк АГ" (ГФР) банки кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 15 фоизи (3,5 млн. Германия маркаси) "Берлинер Банк АГ" нинг қисқа муддатли (1,5 йил) кредити ҳисобига амалга оширилишига розилик берилсин.

Чет эл банкининг кредитларини қайтариш Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов мазкур лойиҳа бўйича кредитор - Германия банкига ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ҳукумат кафолатларини беришга вакил қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Ҳукумати кафолати бўйича юридик хулосани чет эл банклари билан банклараро битимга илова шаклида белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда кредит битими тузсин ва "Берлинер Банк АГ" Германия банкининг "Гермес" (ГФР) жамиятининг суғурта қопламаси остидаги маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун қайта молиялаштирилишини таъминласин.


6. "Сименс" ҳиссадорлик жамиятининг тиббий асбоб-ускуналарини етказиб бериш назарда тутилган даволаш муассасалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

тиббий асбоб-ускуналарнинг аниқ йўналтирилишини, уларнинг ўз вақтида монтаж қилинишини, Ўзбекистон аҳолиси манфаатлари йўлида улардан самарали ва кенг фойдаланилишини;

1998 йилда ва кейинги йилларда кредит республика ва маҳаллий бюджетларда тиббий асбоб-ускуналар ва техника харид қилиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига ўз вақтида қайтарилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998 йилга ва кейинги йилларга бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда кредит бўйича қарзларни қайтариш зарурлигини ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олсин.


9. Маҳфий.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 6 июндаги

285-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республикага тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш

лойиҳаси бўйича "Берлинер Банк АГ" банки

кредитларини қайтаришнинг прогноз

ЖАДВАЛИ


Кредит суммаси (аванс тўлови контракт қийматининг 15 фоизи)  3,5 млн. Германия маркаси

Кредитнинг фоиз ставкаси - 6.8% + 0.5% (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки маржаси) йиллик фойда

Кредитни бериш муддати - уч тенг улушлар билан 1998 йилда қайтариш бошлангани ҳолда 1,5 йил

Кредит суммаси (контракт қийматининг 85 фоизи)  19,8 млн. Германия маркаси, "Гермес" жамиятининг суғурта мукофоти ҳам шу жумлага киради

Кредитнинг фоиз ставкаси - 5.0% + 0.5% (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки маржаси) йиллик фойда

Кредитни бериш муддати - олти тенг улушлар билан 1998 йилда қайтариш бошлангани ҳолда 3 йил


млн. Германия маркаси

Кредит бўйича мажбуриятлар


Йиллар


Ҳаммаси


1997


1998


1999


2000


Аванс тўлов бўйича қарзни қайтариш


0

2.33

1.17

0

3.5

Аванс тўлов бўйича кредит учун фоизлар тўлаш


0

0.21

0.04

0

0.25

Асосий қарзни қайтариш


0

6.61

6.61

6.61

19.83

Асосий қарз бўйича кредит учун фоизлар тўлаш


0

1.00

0.64

0.27

1.91

Кредитлар бўйича қайтариш суммаси жами


0

10.15

8.46

6.88

25.49

*) Қиймат кўрсаткичлари "Берлинер Банк АГ" банки билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида кредит шартномалари тузишда аниқлаштирилади






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 6 июндаги

285-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Сименс" ҳиссадорлик жамиятининг (ГФР) тиббий

асбоб-ускуналарини етказиб бериш назарда

тутилган даволаш муассасалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Вилоятлар, даволаш муассасаси номи


Асбоб-ускуналар номи


1.

Андижон вилояти:



Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси


Магнитли-резонанс томографи ("Магнетом Опен" модели)



Андижон вилоят шифохонаси


Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


2.

Бухоро вилояти:



Бухоро вилоят шифохонаси (урология бўлими)


Тўхтовсиз қувватланиш манбаига эга бўлган рентген диагностика қурилмаси ("Сиреграф ЦФ" модели)



Кўчма рентген аппарати ("Полимобиль 10" модели)



Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


3.

Жиззах вилояти:



Жиззах вилоят шифохонаси


Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)



Жиззах шаҳар шифохонаси


Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


4.

Қашқадарё вилояти:



Қашқадарё вилоят шифохонаси


Кўчма рентген аппарати ("Полимобиль 10" модели)



Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


5.

Навоий вилояти:



Навоий вилоят шифохонаси


Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)



Кўчма рентген аппарати ("Полимобиль 10" модели)


6.

Наманган вилояти:



Наманган вилоят травматология шифохонаси


Кўчма рентген аппарати ("Полимобиль 10" модели)



Наманган вилоят "Гўзал" кўп профилли шифохонаси


Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


7.

Самарқанд вилояти:



Самарқанд тиббиёт институти клиникаси


Компьютер томографи ("Соматом АРС" модели)



Самарқанд вилоят шифохонаси


Кўчма рентген аппарати ("Полимобиль 10" модели)



Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


8.

Сурхондарё вилояти:



Сурхондарё вилоят 1-сон шифохонаси


Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)



Сурхондарё вилоят 2-сон шифохонаси


Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


9.

Сирдарё вилояти:



Сирдарё вилоят шифохонаси


Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)



Ховос туман марказий шифохонаси


Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


10.

Тошкент вилояти:



Олмалиқ шаҳар марказий шифохонаси


Кўчма рентген аппарати ("Полимобиль 10" модели)



Тошкент вилоят шифохонаси


Рентгенодиагнодтика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


11.

Фарғона вилояти:



Қўқон шаҳар шифохонаси


Кўчма рентген аппарати ("Полимобиль 10" модели)



Фарғона вилоят шифохонаси

Рентгенодиагностика аппарати ("Сирескоп ЦХ" модели)


12.

Хоразм вилояти:



Урганч шаҳар марказий шифохонаси


Кўчма рентген аппарати ("Полимобиль 10" модели)