Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2009 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2009 й.

N 6



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

НАРКОТИК ВОСИТАЛАР, ПСИХОТРОП

МОДДАЛАР   ВА   ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ

МУОМАЛАДА  БЎЛИШИ  БИЛАН  БОҒЛИҚ

ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА ҲИСОБОТЛАР ЮРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 5-модда.