Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.1992 й. 571-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Қонунини жорий этиш чоралари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 571




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

“ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ТЎFРИСИДА”ГИ

ҚОНУНИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонунини жорий этиш тартиби ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги 658-ХII-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Санитария нормаларига, қоидаларига, гигиена нормативларига риоя қилмаганлиги ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказмаганлиги натижасида кишилар соғлиғига етказилган зарарни, шунингдек, санитария қонунларини бузганлиги учун диагностика, даволаш ва профилактика ишларига кетган харажатларни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалардан ва алоҳида фуқаролардан ундириб олиш тартиби ҳақидаги Низом иловага мувофик тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирги вақтдаги давлат санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини қатъий белгилаб берувчи санитария нормалари, қоидалари, гигиена нормативлари ва бошқа актларни 1992-1993 йилларда қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат санитария назорати ҳақида”ги Қонунига биноан 1992 йилнинг декабрида белгиланган тартибда амалдаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлар мажмуасини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритсин.


4. Ушбу карорнинг бажарилишини назорат килиш Бош вазир ўринбосари ўрток М. Қорабоевга юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов