Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2004 й. 7-сон "Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2004 й.

N 7



ЖАЛБ ЭТИЛАДИГАН ХОРИЖИЙ

КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ КАФОЛАТЛАРИ

БЕРИЛГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВ

УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


"Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида" ва "Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида" 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон қарорига мувофиқ ҳамда жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳукумат қарорлари бўйича жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини беришда мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга қатъий амал қилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                           И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 14-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 йил, 1-сон, 2-модда