Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.1997 й. 462-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилиш дастурини амалга оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.1997 й.

N 462



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ

ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Ўзбекистон Республикасига кўмаклашиш тармоқ лойҳаларини тайёрлаш ва уларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро тикланиш ва тарақкиёт банки билан биргаликда амалга ошириш учун режалаштирилаётган лойиҳалар рўйхати иловага* мувофиқ, маъқуллансин.


2. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни тайерлаш ва уларни амалга ошириш учун масъул бўлган Бош вазирнинг ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ҳокими:

икки ҳафта муддатда ишчи гуруҳларни ташкил этсинлар ва уларнинг раҳбарларини тайинласинлар;

Халқаро тикланиш ва тарақкиёт банки билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга оид чора-тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Халқаро тикланиш ва тараққиет банки иштирокида ишлаб чи-қиладиган лойиҳаларни техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар ишчи гуруҳлар томонидан мажбурий тартибда келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига тақдим этилади;

янги лойиқаларни молиявий таъминлаш учун буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишиб олингандан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти оркали Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига юборилади.


4. Халқаро тикланиш ва тарақиёт банки қўшма лойиҳалар тайёрлаш ва уларни амалга оширишнинг боришини жадаллаштириш мақсадида Бош вазир ўринбосари  Макроиқтисодиёт ва статистика вазири Б. С. Ҳамидов Халқаро тикланиш ва тарақиёт банкининг иловада кўрсатилган қарз маблағлари ҳисобига аванс олиш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидаги буюртманомаларни имзолашга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга оид таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.