Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2000 й. 139-сон "Қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи кичик заводлар ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2000 й.

N 139



ҚАЙМОҒИ ОЛИНМАГАН СУТНИ ҚАЙТА

ИШЛОВЧИ  КИЧИК  ЗАВОДЛАР  ТАШКИЛ

ЭТИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтказилган тендерга мувофиқ маблағ билан таъминлашнинг энг мақбул шартларида кредит жалб қилинган ҳолда қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи кичик заводлар ташкил этиш - лойиҳасини самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, "Леуми-Ле-Израил Б.М." (Исроил) банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи кичик заводлар ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида" 1998 йил 10 октябрдаги 434-сон қарорига мувофиқ кичик заводлар сотиб олиш юзасидан контрактни маблағ билан таъминлашни ташкил этиш бўйича хорижий кредитор банк ҳисобланади.


2. Махфий.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов