Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.1996 й. 373-сон "Хоразм вилоятидаги қанд-шакар заводи қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.1996 й.

N 373



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ ҚАНД-ШАКАР ЗАВОДИ

ҚУРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Хоразм вилоятидаги қанд-шакар заводи қурилишини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 18 октябрдаги 513-сон қарорига мувофиқ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Инновация" хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмаси томонидан 1995-1996 йилларда "Турк Шекер энд Юксель Иншаат" (Туркия) консорциумига 26,954 млн АҚШ доллари, шу жумладан:

"Туркэксимбанк" кредити ҳисобидан 10,564 млн АҚШ доллари;

республика бюджетидан берилган ссуда ҳисобидан 13,39 млн АҚШ доллари;

марказлаштирилган кредит ресурслари ҳисобидан  3,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўлов тўланган;

б) "Туркэксимбанк" ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида 1992 йил 2 февралда тузилган кредит битими доирасида фоизлар бўйича 0,328 млн АҚШ доллари суммасида тўловлар амалга оширилган;

в) "Озиқовқатсаноат" уюшмасига заводнинг ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши учун 186,73 млн сўм миқдорида марказлаштирилган кредит ресурслари ажратилган.


2. Белгилаб қўйилсинки, Хоразм вилоятидаги қанд-шакар заводи қурилишини бундан буён маблағ билан таъминлаш "Туркэксимбанк" кредитининг қолган қисми (14,436 млн АҚШ доллари), "Туркэксимбанк" томонидан кредитнинг бир қисмини қайталаштириш (1,574 млн АҚШ доллари), шунингдек марказлаштирилган кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Махфий.


4. "Озиқовқатсаноат" уюшмасига қурилишнинг йиғма сметаси ишлаб чиқилгунига қадар қанд-шакар заводи қурилишини алоҳида иш лойиҳалари бўйича маблағ билан таъминлашга рухсат этилсин.


5. "Ўзистиқболстат" давлат кўмитаси Хоразм вилоятидаги қанд-шакар заводи қурилишини Ўзбекистон Республикасининг 1997-1998 йиллардаги инвестиция дастурига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 18 октябрдаги 513-сон қарорининг 2, 6 ва 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.3. Ўсмонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                 И. Каримов