Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2007 й. 134-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Таълим секторини ривожлантириш дастури" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисобларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2007 й.

N 134



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ

"ТАЪЛИМ СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРИ" ЛОЙИҲАСИНИНГ ТЕХНИК-

ИҚТИСОДИЙ ҲИСОБЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Таълим секторини ривожлантириш дастури" лойиҳаси бўйича қарз маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг "Таълим секторини ривожлантириш дастури" лойиҳаси бўйича компонентлар таркибига лойиҳани амалга ошириш муддатини 2009 йил 31 мартгача узайтирган ҳолда маслаҳат хизматлари харажатларини молиялаштиришни 2796,90 минг АҚШ долларига камайтиришни ҳамда масофадан ўқитиш ресурс марказларини ва умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун мебель ва асбоб-ускуналар харид қилиш ҳажмини 2379,19 минг АҚШ долларига кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


2. Лойиҳанинг иловага* мувофиқ техник-иқтисодий параметрларга эга бўлган техник-иқтисодий ҳисоблари тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маблағларнинг тоифалар бўйича қайта тақсимланишини ҳамда лойиҳани амалга ошириш муддати узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 2003 йил 9 январдаги Қарз битимига ўзгартиришлар киритилиши тўғрисида Осиё тараққиёт банкига тегишли сўровнома юборсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим секторини ривожлантириш дастури" лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 февралдаги 92-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.