Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2006 й. 6-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга оширишнинг айрим масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2006 й.

N 6



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "ГУЛИСТОН, ЖИЗЗАХ ВА ҚАРШИ

ШАҲАРЛАРИНИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Осиё тараққиёт банки иштирокида "Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини самарали ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш, шунингдек уни биргаликда молиялаштириш бўйича мажбуриятларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Осиё тараққиёт банки иштирокида "Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштириш кенгашининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 4-банднинг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2006-2007 йилларга инвестиция дастурларини шакллантиришда Лойиҳани молиялаштиришда Ўзбекистон Республикасининг етмаган улушини қоплаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг ҳар йилги умумий лимити доирасида маблағларни назарда тутсинлар".

в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасида эришилган келишувга, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ Лойиҳа доирасида инвестиция даври мобайнида бевосита етказиб берувчилар ва пудратчилардан харид қилинадиган товарлар (бажариладиган ишлар, хизматлар) Ҳукуматнинг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши сифатида солиқ тўловлари, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва божхона тўловлари (ягона ижтимоий тўлов ва божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.

Бунда Лойиҳани амалга ошириш доирасида пудратчилар 2008 йил 1 январгача бўлган даврда буюртмачи тўлаши учун тақдим қилинадиган бажарилган ишлар ҳажмига, истисно тариқасида, қўшилган қиймат солиғининг нул ставкасини қўллайдилар.

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги Лойиҳани амалга оширишда, шу жумладан Лойиҳа доирасида қўлланган солиқ имтиёзлари ва афзалликлари ҳисобига Ҳукумат улушининг қатъий ҳисоби юритилишини таъминласин".


3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 10-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илова 36-бандининг еттинчи хатбоши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илова 10-бандининг олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.М. Ханов ва В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 17 январдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки иштирокида

"Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти

тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга

ошириш бўйича Мувофиқлаштириш кенгаши

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Ханов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари


Тўлаганов Ш.О.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Ҳасанов С.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Жўраев К.Х.

-

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари


Мамадиёров Э.К.

-

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Исроилов Д.И.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси


Холмухамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори, комиссия масъул котиби

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 13-модда.