Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.1997 й. 146-сон "Осиё ривожлантириш банки кредит линиясидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.1997 й.

N 146



ОСИЁ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ

КРЕДИТ ЛИНИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Осиё ривожлантириш банки томонидан бериладиган кредит линиясидан самарали фойдаланиш ва мазкур кредит линияси доирасидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш бошланишини ҳамда уларни амалга оширишни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Осиё ривожлантириш банки томонидан берилаётган 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаштирилаётган кичик ва ўрта корхоналари лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;

кредит линияси Осиё ривожлантириш банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Маблағ жалб қилиш битими асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига берилади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ҳамда Осиё ривожлантириш банки билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасидаги Лойиҳа битими асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 50 млн. АҚШ долларини Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига беради.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Б.С.Ҳамидовга Ўзбекистон Республикаси билан Осиё ривожлантириш банки ўртасидаги 50 млн. АҚШ доллари миқдорида Маблағ жалб қилиш битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.


3. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси Р.С.Азимовга Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Осиё ривожлантириш банки ўртасида 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги Лойиҳа битимини имзолаш ваколати берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё ривожлантириш банки ўртасидаги Маблағ жалб қилиш битими юзасидан юридик хулоса берсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов