Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2002 й. 449-сон "Сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан қўшимча равишда берилаётган грантларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2002 й.

N 449



СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА

АЁЛЛАРНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УЧУН ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН ҚЎШИМЧА

РАВИШДА БЕРИЛАЁТГАН ГРАНТЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан қўшимча равишда берилаётган грантлардан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон-Германия молиявий ҳамкорлиги доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "KfW" банки (Германия) ўртасида 2002 йил 17 июлда тузилган Молиявий таъминлаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Қашқадарё, Сурхондаре ва Бухоро вилоятларида амалга оширилаётган "Сил касаллигига қарши курашиш-II" жорий лойиҳасига қўшимча равишда, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида "Сил касаллигига қарши курашиш-III" дастурини амалга ошириш учун 2,5 млн. евро миқдорида грант ажратилганлиги;

Ўзбекистон-Германия молиявий ҳамкорлиги доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "KfW" банки (Германия) ўртасида 2002 йил 10 сентябрда тузилган Молиявий таъминлаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида "Репродуктив саломатликка кўмаклашиш-II" дастурини амалга ошириш учун қўшимча равишда 2,5 млн евро миқдорида грант ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

кўрсатиб ўтилган грантларни олиш билан боғлиқ барча тартиботларни Германия томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш ҳамда сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив, саломатлигини муҳофаза қилиш учун ажратилаётган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига,

хорижий экспертлар ва коисультантларни жалб этиш, "KfW" банки билан "Сил касаллигига қарши курашиш-III" ҳамда "Репродуктив саломатликка кўмаклашиш-II" дастурларини маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги шартномаларни молиявий ҳамкорликнинг белгиланган тартиботларига мувофиқ тайёрлаш ва имзолаш масалаларини ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

"KfW" банки билан тузилган шартномалар бўйича барча шартларнинг бажарилишини ҳамда иловага мувофиқ "Сил касаллигига қарши курашиш-III" ва "Репродуктив саломатликка кўмаклашиш-II" дастурларининг амалга оширилишини таъминласин;

"Сил касаллигига қарши курашиш- III” ҳамда "Репродуктив саломатликка кўмаклашиш- II" дастурларини амалга ошириш бўйича харид қилинадиган дори-дармонлар, препаратлар ва асбоб-анжомлар, транспорт воситалари рўйхатини молиявий маблағлар берилиши бўйича расмий тартиботлар тугаллангандан кейин бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


4. Юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, бошқа товарларни харид қилиш тендер асосида, белгиланган молиявий ҳамкорлик тартиботларига мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида харид қилинадиган ноозиқ-овқат товарлар, товарлар ва асбоб-анжомлар, "Сил касаллигига қарши курашиш- III" ҳамда "Репродуктив саломатликка кўмаклашиш- II" дастурларини амалга ошириш бўйича харид қилинадиган дори-дармонлар, препаратлар ва асбоб-анжомлар, транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ божхона тўловлари тўлашдан ва импорт бўйича йиғимлардан озод қилинсин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида олийадиган дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, сарфланадиган материалларни юклаш-тушириш ишларини ва тўплашни уларни аэропортда сақлашнинг бутун даврида тўлов ундирмасдан ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, "Сил касаллигига қарши курашиш- III" хамда "Репродуктив саломатликка кўмаклашиш- II" дастурларини амалга оширишда, қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда "Сил касаллигига қарши курашиш- III" ҳамда "Репродуктив саломатликка кўмаклашиш- II" дастурларини амалга ошириш учун юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида олинадиган дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, сарфланадиган материалларни қабул қилиб олиш, тўплаш, етказиб бериш, тақсимлашни ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 24 декабрдги

449-сон қарорига

ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш соҳасида "KfW" банки грантлари

бўйича ажратиладиган қўшимча маблағлар ҳисобига

амалга ошириладиган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

т/р


Лойиҳанинг

номи ва тури


Маблағ билан

таъминлаш

манбаи


Харажатлар

миқдори

(млн. евро)


Лойиҳани

амалга

оширишда

қатнашувчи

маъмурий

ҳудудлар


Бажариш

муддати


1.


"Сил касаллигига қарши курашиш-III"

- тендер асосида, дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, транспорт воситалари сотиб олиш


"KfW" банки (Германвя) гранти


2,5


Андижон, Наманган ва Фарроиа вилоятлари


2002-2004 йиллар


2.


"Репродуктив саломатликка кўмаклашиш-II" -

тендер асосида замонавий  контрацептив воситалар, ўқув ва ахборот материаллари, ташкилий техника сотиб олиш


"KfW" банки (Германия) гранти


2,5


Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари


2002-2004 йиллар


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 24-сон