Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2001 й. 26-сон "Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2001 й.

N 26



ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ

БЕҒАРАЗ ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги техникалари ва асбоб-ускуналари етказиб беришни ташкил этиш учун Япония ҳукуматининг 550 млн Япония йенаси миқдоридаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Т.Х.Холтоев Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Алмашув Нотасини имзолаш учун вакил қилинсин.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига беғараз ёрдам олиш ва беғараз ёрдам асосида ажратилаётган маблағларга хизмат кўрсатиш учун барча тартиботларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юқорида кўрсатилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юклансин.


3. Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида келаётган қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва хизматлар божхона тўловлари, солиқлар, йиғимлар ва йўл жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаси бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни консуллик йиғимлари ундирмасдан кириш визалари билан белгиланган тартибда таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаси бўйича лойиҳанинг хорижий иштирокчиларини яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олишни, визалар ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддатларини узайтиришни давлат божи ундирмасдан амалга оширсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов