Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2009-32-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-29-сон, Марказий банк Бошқарувининг 240-В-3-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 09.12.2009 й. Қарори (АВ томонидан 30.12.2009 й. 1281-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2009 й.

N 1281-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.12.2009 й.

N 2009-32


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.12.2009 й.

N 01-02/19-29


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

09.12.2009 й.

N 240-В-3


ҚАРОРИ



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта

операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги

юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


(2010 йил 9 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 12 августдаги 230-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 32-33-сон, 363-модда) қарорининг 3-бандини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолият юритувчи чет эл юридик шахслари-норезидентларни солиқ органларида ўз вақтида ва тўлиқ рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан тегишли солиқларнинг тўланишини назорат қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 12 сентябрдаги 2003-67, 01-02/19-36 ва 240-В-сонли қарори билан тасдиқланган "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида"ги низомнинг (рўйхат рақами 1281, 2003 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон) 3-сонли иловасининг янги таҳрири иловага* мувофиқ баён этилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                 Б. Парпиев



Давлат божхона қўмитаси раиси                                            С. Носиров



Марказий банк раиси                                                              Ф. Муллажонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 584-модда.