Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 18.01.2009 й. 40-3-сон "Ўзбекистон Республикаси валюта бозорида операцияларни амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.02.2009 й. 467-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2009 й.

N 467-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.01.2009 й.

N 40-3

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси валюта бозорида

операцияларни амалга ошириш тартибига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2009 йил 22 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (янги таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2001 йил 10 июлдаги 294-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2001 йил, 7-сон, 38-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 28 мартда 40-сон билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси валюта бозорида операцияларни амалга ошириш Тартиби"га (1998 йил 3 август, рўйхат рақами 467) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   Ф. Муллажонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 7-сон, 73-модда.