Марказий банк Бошқарувининг 21.02.2002 й. 504-сон "Йўл чипталарини бериш ва уларни ишлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.03.2002 й. 1115-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.03.2002 й.
N 1115
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
21.02.2002 й.
N 504
ҚАРОРИ
Йўл чипталарини бериш ва уларни
ишлатиш тартиби тўғрисидаги
2002 йил 24 мартдан кучга киради
Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва "Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 20 февралдаги 61-15-сонли "Ўзбекистон Республикаси худудида валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Марказий банк бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Иловага мувофиқ Йўл чипталарини бериш ва уларни ишлатиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси в/б М.Жумагалдиев
"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари" тўплами, 2002 йил, 8-сон