Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.1994 й. 566-сон "Ўзбекистон Республика валюта биржасида операциялар ҳажмини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.1994 й.

N 566



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА

ВАЛЮТА БИРЖАСИДА ОПЕРАЦИЯЛАР

ҲАЖМИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Валюта бозорини корхоналарнинг вақтинча бут бўлган хорижий валютадаги маблағларини жалб қилиш ҳисобига кенгайтириш ва амалга оширилаётган валюта алмаштириш операциялари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон республика валюта биржасида корхоналар ва ташкилотлар томонидан хорижий валютани олди-сотди бўйича алмаштириш операцияларини ўтказиши тартиби тўғрисидаги таклифларига мувофиқ қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташки иқтисодий фаолият миллий банки, вакил қилинган банклар ва Ўзбекистон Республика валюта биржаси Молия вазирлиги билан биргаликда республика иктисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилаётган валюта алмаштириш операцияларининг иқтисодий самарадорлигини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов