Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 31.10.2006 й. 1635-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 07.11.2006 й. 24/4-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2006 йил 31 октябрда 1635-сон
билан рўйхатга олинган
ЎзР МБ Бошқарувининг
2006 йил 7 октябрдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини
лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун 9-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда микрокредит ташкилоти лицензия олинганидан кейин микромолиявий хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширади.
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
1. Микрокредит ташкилоти устав фондининг энг кам миқдори миллий валютада қуйидаги миқдорларда белгиланади:
20 минг АҚШ долларига эквивалентда - Тошкент шаҳрида барпо
...