Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2005 й. 252-сон "Халқаро молиявий институтларнинг ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштиришга жалб қилинган кредитларини қайтариш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари маблағларини жамлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.2005 й.

N 252



ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ ИНСТИТУТЛАРНИНГ ИЧИМЛИК

СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН КРЕДИТЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ

ВИЛОЯТИ СУВ ТАЪМИНОТИ ТАШКИЛОТЛАРИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 4 июлдаги ПҚ-113-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро молиявий институтларнинг ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштиришга жалб қилинган кредитларини қайтариш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари маблағларини жамлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ҳамда Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармасининг қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари билан битимларни имзолашга вакил қилинсин.


3. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев