Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари орқали якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.10.2001 й. 1074-сон билан рўйхатга олинган 14.09.2001 й. Марказий банкнинг 203-В-сон, Молия вазирлигининг 108-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 3 октябрда 1074-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки ва

Молия вазирлигининг

2001 йил 14 сентябрдаги

203-В ва 108-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тижорат банклари томонидан бюджетдан

ташқари жамғармалар кредит линиялари орқали

якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик бизнес

субъектларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

(янги таҳрирда)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги "Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-1987-сон Фармони, 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сонли "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 232-сон, 1999 йил 10 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ХIV сессиясида қилган маърузасида берилган асосий қоидаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 296-сон ва 2001 йил 10 сентябрдаги "Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаш, моддий-техник таъминлаш, божхона имтиёзлари, уларга банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 366-сон қарорларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 июндаги 273-Ф-сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


якка тартибдаги тадбиркор - тадбиркорлик фаолияти билан юридик шахсни ташкил этмасдан шуғулланадиган, ўз фаолиятини ёлланма ходимларни жалб этмасдан амалга оширадиган жисмоний шахс;


микрофирма - ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган корхоналар;

Кичик корхона - бу қуйидаги тармоқларнинг ўртача йиллик ходимлари сони:

енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноатида банд бўлган ходимлар 100 кишидан;

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида 50 кишидан;

фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳаларда 25 кишидан ошмаган корхоналардир;

деҳқон хўжалиги - қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштириш ва сотишни оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, оила бошлиғига умрбод мерос бўлиб қоладиган мулк сифатида тақдим этилган томорқа ер участкасида амалга оширадиган, юридик шахсни ташкил этмасдан ёки юридик шахсни ташкил этган ҳолда фаолият юритадиган оилавий майда товар хўжалиги;


Фермер хўжалиги - ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир;

микрокредит - кредит шаклларидан бири, унинг миқдори ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари учун 5000 АҚШ долларига эквивалент бўлган миллий валютадаги суммадан; ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этган ҳолда амалга оширадиган деҳқон ва фермер хўжаликлари, микрофирмалар, кичик корхоналар учун 10000 АҚШ долларига эквивалент бўлган миллий валютадаги суммадан ошмаслиги

...