Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 04.08.2001 й. 18/1-сон "Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.08.2001 й. 566-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.08.2001 й.

N 566-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.08.2001 й.

N 18/1


ҚАРОРИ



Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


(2001 йил 28 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 майдаги 234-сонли "Республика банк тизими бошқаруви тузилмасини ва унинг амалий фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 9 ноябрдаги 19/8-сонли қарори билан тасдиқланган ва 1998 йил 17 декабрда 566-рақам билан Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган "Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида Низом"нинг "В. Республика ҳукумати қарорлари бўйича аниқ мақсадли қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби (Хизмат доирасида фойдаланиш учун)" номли бўлимининг 2-банди қуйидаги янги таҳрир билан алмаштирилсин:


"2. Директив кредитлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорларида (фармойишларида) белгиланган шартлар асосида, республика иқтисодиётининг устивор тармоқларини кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадлари учун ажратилади. Ҳукумат қарорларида (фармойишларида) ушбу кредитлардан фойдаланиш муддати белгиланмаган тақдирда, улар уч ойгача бўлган муддатга берилади".


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.



Марказий банк Раиси

вазифасини вақтинча бажарувчи                        М.Р. Жумагалдиев