Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.06.2000 й. 941-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 27.05.2000 й. 471-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2000 й.

N 941




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

27.05.2000 й.

N 471

(9-сон баённома)



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция

лойиҳаларини синдикатли кредитлашни амалга

ошириш тартибитўғрисидаги

НИЗОМ


(2000 йил 9 июлдан кучга киради)


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги "Банк тизимини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 104-сон  қарори, бошқа қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлаш тартибини белгилайди.

1.2. Мазкур Низом мақсадларида синдикатли кредитлаш деганда бир неча банклар томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда кредитлаш тушунилади.

1.3. Мазкур Низомда умумий қиймати тижорат банклари 1 даражали сармоясининг 15 фоизидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳаси йирик инвестиция лойиҳаси дейилади.

1.4. Юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик субъектлари синдикатли кредитлаш субъектлари ҳ

...