Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига, ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этиб амалга ошираётган кичик бизнеснинг бошқа субъектларига миллий ва хорижий валютада микрокредитлар бериш Тартиби (АВ томонидан 29.02.2000 й. 903-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 22.02.2000 й. 464-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.02. 2000 й.

N 903




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

22.02.2000 й.

N 464



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига,

ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этиб амалга ошираётган

кичик бизнеснинг бошқа субъектларига миллий ва хорижий

валютада микрокредитлар бериш

ТАРТИБИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Тартиб Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 февралдаги мажлиси 1-сон баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этган ҳолда амалга оширувчи фермер хўжаликлари ҳамда кичик бизнеснинг бошқа субъектларини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган.


1.2. Мазкур Тартиб ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этган ҳолда амалга оширувчи фермер хўжаликлари ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан микрокредитлар бериш тартибини меъёрлаштиради. Тижорат банклари микрокредитлар беришни қайтаримлилик, тўлаш, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартларида амалга оширади.


1.3. Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этган ҳолда амалга оширувчи фермерлар ва кичик бизнеснинг бошқа субъектлари учун микрокредитлар деганда ссуда бериш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 10000 (ўн минг) гача АҚШ долларига эквивалент бўлган ҳажмда хорижий ёки миллий валютадаги кредитлар тушунилади.

1.4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикасининг ''Деҳқон хўжалиги тўғрисида" ва "Фермер хўжалиги тў

...