Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан аҳолига истеъмол кредити беришни ташкил этиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.03.1999 й. 678-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 24.01.1998 й. 377-сон билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.03.1999 й.

N 678




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

24.01.1998 й.

N 377



Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари

томонидан аҳолига истеъмол кредити

беришни ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан аҳолига истеъмол кредити бериш ва қайтариш жараёнларини тартибга солади.


2. Истеъмол кредити - бу аҳолининг истеъмол талабларини қондиришга ёрдам берувчи кредитдир ва уй-рўзғор буюмлари:

радио-электрон ва бошқа маиший асбоб-ускуналар, мебеллар, интерьер буюмлари, турар жойни таъмирлаш билан боғлиқ товарларни харид қилиш учун 3 йилгача бўлган муддатга берилади.


3. Истеъмол кредити фақат балоғат ёшига етган ва муомала лаёқатига эга, доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтган, шунингдек доимий иш, ўз фаолиятидан олинадиган даромадга эга бўлган ёки қарилик нафақаси оладиган фуқароларгагина берилади.

Тижорат банклари томонидан ўзининг ходимларига истеъмол кредити берилиши тақиқланади.

4. Истеъмол кредити тижорат асосида қайтарилиш, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланиш тамойилларига риоя қилинган тарзда шартнома асосида берилади.

Тижорат банклари ўз кредит сиёсатига мос равишда мазкур Низом асосида ва унга зид бўлмаган тарзда истеъмол кредити беришни тартибга солувчи ички қоидаларини ишлаб чиқишга ҳақлидирлар.


5. Банк кредитни қимматли қоғозлар ёки мижозга тегишли бўлган мулк, шу жумладан, қимматбаҳо буюмларни гаровга олган ҳолда беради. Гаровни баҳолаш ва расмийлаштириш, шунингдек, нотариал тасдиқлаш ва рўйхатга олиш амалдаги қонунчилик асосида амалга оширилади.

Банк мижоз томонидан тақдим қилинган, кредит қайтарилишини таъминлашнинг қуйидаги шаклларини ҳам таъминот сифатида қабул қилиши мумкин:

- қарз олувчининг депозитлари ва қимматли қоғозлари жойлашган бошқа банк кафолати;

- қонунчиликда белгиланган тартибда суғурта компаниясининг қарз олувчига келгусида тўланадиган суғурта суммалари ҳисобига кафолати;

- бошқа жисмоний ёки юридик шахснинг кафиллиги. Бу ҳолда банк томонидан лозим бўлган тақдирда берилган ссудани қайтара олиш лаёқатини аниқлаш учун кафиллик берувчининг молиявий имкониятлари ўрганиб чиқилади.


6. Қарз олувчи томонидан кредит олиш учун банкка қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт бўлган кредит буюртмаси (1-илова) топширилади:

- мижознинг фамилияси, исми, отасининг исми;

- яшаш жойи манзили;

- сўралаётган кредитнинг мақсади ва муддати;

- мижоз тўғрисида маълумот (фаолият тури, даромадлар ва шу кабилар);

- мўлжалланаётган харид тўғрисидаги маълумотлар;

- кредит қайтарилишининг таъминоти.

Буюртма мижоз томонидан имзоланиши ва санаси қўйилган бўлиши шарт.


7. Буюртмани кўриб чиқиш пайтида қуйидагилар таҳлил қилиниши шарт:

- кредит сўралаётган мақсаднинг қонунийлиги;

- кредит сўровчи иш билан бандлигининг ва яшаш жойининг мунтазамлиги;

- маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги, яъни кредит буюртмасида кўрсатилган барча маълумотлар ва бошқа ахборот манбаларидан олинган маълумотларнинг ўзаро мос келиши;

- кредит қайтарилиш истиқболининг ишончлилиги.


8. Банк, бериладиган кредит бўйича асосий қарз ва фоизларнинг ўз вақтида ва тўла қайтарилишига ишонч ҳосил қилиши керак. Қарз олувчи даромадлари ва активлари (қимматли қоғозлар ёки жамғарма депозитлар) ҳажми, шунингдек, қарз олувчининг кредит қайтарилишини таъминоти сифатида тақдим этган кафолат ёки кафиллик суммалари кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларининг қайтарилиши учун етарли бўлиши керак.


9. Буюртмачи ушбу банкда ссуда ҳисобварағини биринчи марта очаётган бўлса, банк мижознинг кредит тарихини ўрганиб чиқиши шарт.


10. Кредит буюртмаси асосида банк томонидан буюртмачининг тўловга лаёқатлилиги ўрганиб чиқилади. Ушбу мақсадда буюртмачи томонидан банкка ўз даромадлари тўғрисидаги иш жойидан ёки ижтимоий таъминот органидан олинган маълумотномани топшириши керак. Банк томонидан уларнинг миқдори ва мунтазамлиги таҳлил қилинади.

Бундан ташқари, буюртмачи томонидан банкка ушбу жойда муқим яшаш муддати ва оила аъзоларининг сони, оила аъзоларининг даромади кўрсатилган яшаш жойидаги идора (маҳалла қўмитаси, турар-жойни эксплуатация қилиш идораси ва ҳоказо)дан берилган маълумотнома топширилади.

Ушбу маълумотлар асосида банк томонидан қарз олувчи оиласининг жон бошига ҳисобланган даромади ҳисобга олинган ҳолда кредитни қайтарилиш имкониятлари таҳлил қилинади.

Буюртмачи томонидан унинг қимматли қоғозлар шаклидаги активлари ҳисобга олинган ҳолларда қимматли қоғозларни уларни рўйхатга олиш ёки сақлаш учун қабул қилган орган томонидан тасдиқланган рўйхати тақдим этилади. Банк мижоз тасарруфидаги қимматли қоғозлар ликвидлиги ва ишончлилигини таҳлил қилади ва уларнинг ушбу ссуданинг таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Банк томонидан берилаётган кредитнинг таъминоти сифатида қабул қилинган қимматли қоғозлар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа мулк 94501 - "Гаров таъминоти сифатидаги қимматли қоғозлар" ва 94502 - "Гаров таъминоти сифатидаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар)" кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобрақамларига кирим қилинади.


11. Мазкур Қоидаларда кўзда тутилган ҳужжатларнинг барчаси тақдим этилгандан кейин банк уларни 3 иш кунида кўриб чиқиши шарт. Баъзи ҳолларда тақдим этилган маълумотларни қўшимча текшириш зарурати вужудга келган тақдирда банк томонидан аризаларни кўриб чиқиш муддатини 1 ойгача узайтириши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб кредит бермасликга қарор қилинган тақдирда, банк кредит сўраб мурожаат этган буюртмачига бу ҳақда асосланган рад жавобини ёзма равишда бериши шарт.

Мижознинг тўловга лаёқатлилиги ижобий баҳоланган ҳолда 3 иш кунидан кечиктирмасдан банк ва мижоз ўртасида икки нусхада мазкур Низомнинг 2-иловасида берилган шаклда кредит шартномаси тузилади. Шартноманинг бир нусхаси қарз олувчига берилади, иккинчиси банкда қолади. Шартноманинг ҳар бир нусхаси тенг юридик кучга эга бўлади.


12. Кредит шартномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

- мижознинг исми, шарифи, отасининг исми ва банкнинг тўлиқ номи, уларнинг почта манзиллари;

- кредит берилиши мақсади;

- кредит суммаси, қайтарилиш муддати ва тартиби;

- қайтарилиш манбаалари ва таъминот шакллари (гаров, кафолат, кафиллик ва амалдаги қоидаларда кўзда тутилган бошқа турлари);

- кредит учун фоизлар, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби;

- ўзаро мажбуриятлар ва томонларнинг шартнома шартларига риоя қилишдаги жавобгарлиги;

- шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда қўлланиладиган таъсир чоралари;

- кредитдан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш усуллари ва мақсадга хилоф ишлатилганлиги аниқланган ҳолларда қўлланиладиган жазо чоралари;

- Шартноманинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари;

- Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа шартлар;

- томонлар имзоси ва банк муҳри.


13. Кредит шартномаси имзоланиб қарз олувчига шахсий ссуда ҳисоб варағи очилгандан кейин мазкур ҳисоб варағи орқали ўтаётган маблағларни тезкор назоратини таъминлаш мақсадида "Қарздорнинг кредит карточкаси" очилади (3 илова).


14. Кредитдан фойдаланганлик учун мижоз банкка ҳақ тўлайди. Кредитдан фойдаланганлик учун тўлов миқдори - фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасидаги шартномада белгиланади.


15. Кредит шартномаси тузилгандан кейин банк қарз олувчининг қилган хариди учун 3 иш кунида тўловни амалга ошириши шарт.

Истеъмол кредитини бериш қарздорнинг шахсий ссуда ҳисоб варағидан унинг топшириғига кўра счётлар, мол юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида сотувчининг банк ҳисоб варағига нақд пулсиз ўтказиш асосида амалга оширилади.

Банк томонидан истеъмол кредити ҳисоб-китоб чеклари орқали ҳам берилиши мумкин.

Истеъмол кредитини нақд пул билан бериш тақиқланади.


16. Қарз олувчи жисмоний шахсга истеъмол кредитини бериш Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 18 ноябрда 539-рақам билан Давлат рўйхатига олинган Марказий банкнинг 1998 йил 22 августдаги 1-сонли "Ўзбекистон Республикасида банкларида очиладиган банк ҳисоб варақлари тўғрисида"ги йўриқномада кўзда тутилган тартибда унга шахсий ссуда ҳисоб варағи очиш йўли билан амалга оширилади.


17. Фоизлар ссуда ҳисобварағининг амалдаги (камайиб борувчи) қолдиғига кўра шартномада келишилган ставка билан ҳисобланади.


18. Банк томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлардан келиб чиққан ҳолда қарздор томонидан кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришнинг жадвали тузилади ва у кредит шартномасининг таркибий қисми сифатида унга илова қилинади.


19. Қарздор томонидан олинган кредит муддатидан олдин қайтарилган тақдирда у айни пайтда кредитдан фойдаланганлик муддати учун ҳисобланган фоизларни ҳам қўшиб тўлаши керак.


20. Банклар берилган кредитдан мақсадли тарзда фойдаланилишни назорат қилишлари керак.

Берилган кредитлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш банк томонидан қарз олувчининг савдо ташкилотларининг муҳри, сотилиш муддати қўйилган товар счётларини тақдим этиш ва жойига чиқиб текшириш орқали амалга оширилади.

Мижоз томонидан кредит бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолда банк гаровга олинган мулк ёки кредит қайтарилиши таъминотининг бошқа шаклларига ўз ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш йўли билан берилган кредитнинг тегишли қисмини муддатдан олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эга.


21. Истеъмол кредитининг қайтариш манбаи қарздорнинг даромади ҳисобланади. Кредит бўйича қарз ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида кўзда тутилган шартларга биноан банк кассасига бирданига тўлалигича, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарздорнинг ойлик маошидан ссуда ҳисобварағига ҳар ойда тўловлар ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкин.


22. Агар мижоз ўз фаолияти турига кўра барқарор даромадга эга бўлса кредитни қайтариш одатда ҳар ойда мунтазам равишда тенг миқдордаги маблағларни ссуда ҳисобварағига ўтказиш туриш орқали амалга оширилади. Ҳар бир тўлов асосий қарз ва фоизларнинг қопланишидан иборат бўлиб, асосий қарзни қоплаш қисми ссуда ҳисобварағининг ўзига ва фоизларни тўлови эса банк даромадига йўналтиради.


Марказий банк раиси ўринбосари   А.Қ.Қодиров


Банк тизимида методология

ишларини мувофиқлаштириш

департаменти директори                    Ҳ. Нурмуротов


Юридик

бошқарма бошлиғи                            С. Йигиталиев





Низомга 1-илова

(намунавий шакл)


Истеъмол мақсадига кредит олиш учун

буюртма



____________________________________________ тижорат банки

(банк номи)

________________________________________ манзилида яшовчи


паспорти _________________________________________________

(серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

______________________________________________________дан

(ариза берувчининг фамилияси, исми-шарифи тутилган йили)


Менга____________________________________________________


_____________________________________________________ учун

(кредит мақсади)

_________________________________________________ миқдорда

(кредит суммаси)

_________________________________________________ муддатга

(ойлар сони)

__________________________________________ таъминоти остида

(таъминот тури)


истеъмол мақсади учун кредит беришингизни сўрайман.


Менга берилган кредит қийматини ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишига кафолат бераман.

__________________ _________________ҳужжат илова қилинади:


1) оила таркиби тўғрисида яшаш жойдан маълумотнома;

2) иш жойдан даромад ва мазкур ташкилотда қачондан буён ишлаётганлиги тўғрисида маълумотнома;

3) солиқ идорасининг даромадни тасдиқловчи маълумотномаси (агар доимий иш жойига эга бўлмаса).

_________________________

(сана)

__________________

(имзо)





Низомга 2-илова


Истеъмол кредити бериш учун кредит шартномаси

(намунавий шакл)


Низом асосида фаолият юритувчи ___________________________


____________________________________________________ тижорат


банки, бундан кейин "Банк" деб юритилади, унинг раҳбари


______________________________________________, бир томондан

(исми, шарифи, отасининг исми)


ва __________________________________________________ яшовчи

(қарз олувчининг яшаш манзили)

___________________________________________________, иккинчи

(қарз олувчининг исми, шарифи, отасининг исми)


томондан қуйидагилар тўғрисида ўзаро шартнома туздилар.


1. Банк мажбуриятлари:


1.1. Қарз олувчига ______________________________________ учун

(кредит олиш мақсади)

______________________________________________ сўм миқдорида

(суммаси рақамда ва ёзув билан)

___________________________________________________муддатга


йиллик ___ фоиз ҳисобидан ҳақ тўлаш шарти билан кредит беришни.


1.2. Кредит бериш учун _______________ ссуда ҳисоб рақами очиш


Кредит _____________________________________________________

(кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар, сотиб олинган

____________________________________________________________

товарлар учун пул ўтказиш йўли билан бирданига ёки қисмларга

_______________________________________________________ йўли

бўлиб нақд пулсиз ўтказиш, ҳисоб-китоб чеклари бериш)

билан берилади.


2. Қарздор мажбуриятлари:


2.1. 199__ йил "___"___________гача муддатда олинган кредитни ____________________________________ мақсадга ишлатиш.


2.2. Олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда қайтаришни таъминлаш мақсадида амалдаги қонунчилик талаблари асосида расмийлаштирилган ___________________________

_______________________________________________ кўринишидаги

(гаров, кафиллик, кафолат хати ва бошқалар)

таъминотни тақдим этмоқ йўли билан шартнома шартларини бажариш.


2.3. Олинган кредит, шунингдек, унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада кўзда тутилган муддатларда ___________________________

____________________________________________________________

(маошдан ушлаб қолиш ёки бошқа даромадлардан тўловлар)

йўли билан қайтариш.


2.4. Фойдаланилган кредит учун банкга йиллик ____ фоиз ҳисобидан тўловни 199__ йил "___"___________ дан бошлаб кредитни қайтариш жадвали асосида амалга ошириш.


2.5. Ўз вақтида қайтарилмаган кредит учун банкка йиллик _____ фоиз миқдорда жарима тўлаш ва бунда ҳисобланган фоизларни биринчи навбатда тўлаш.


2.6. Банкга олинган кредитларнинг ўз мақсадида фойдаланилганини исботи сифатида талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этиш ва жойига чиқиб текширувни амалга оширишига ёрдам бериш.


2.7. Олинган кредитни бошқа мақсадларга ишлатилганида банкга бошқа мақсадга ишлатилган кредит суммасидан ________ фоиз миқдорида жарима тўлаш.


2.8. Яшаш жойи, иш жойи, исми шарифи ўзгарганда ва бошқа мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришга халал берадиган ҳолатлар вужудга келган тақдирда дарҳол банкга хабар бериш.


Шартнома бўйича бошқа шартлар:

____________________________________________________________

____________________________________________________________

____________________________________________________________


Шартноманинг амал қилиш муддати уни имзоланган кунидан кредитнинг ва унга ҳисобланган фоизларнинг ва бошқа тўловларнинг тўлиқ қайтарилган кунигача давом этади.

Мазкур шартномага ўзгартиришлар, унга қўшимча келишувлар имзолаш йўли билан амалга оширилади ва у шартноманинг таркибий қисми ҳисобланади.

Мазкур шартнома бўйича низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Банк

Қарз олувчи

(имзо, думалоқ муҳр)

(манзили)

(имзо)

(манзили)





Низомга 3-илова


Мижознинг кредит варағи

(олд томони)


____________________________________ тижорат банки


Кредит нозири ___________________________________


Сана



Кредит варағи _____________________ ёпилди

(сана)




(орқа томони)


Мижознинг исми-шарфи, отасининг исми



Кредит варағи __________________________ очилган

(сана)