Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 20.04.2002 й. 9/20-сон "Тижорат банклари маблағларини ички активларга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.05.2002 й. 1139-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.05.2002 й.

N 1139




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.04.2002 й.

N 9/20


ҚАРОРИ



Тижорат банклари маблағларини ички активларга

жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида


(2002 йил 1 июндан кучга киради)


"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7, 17 ва 51-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2002 йил 30 мартдаги, ПФ-3047-сонли Фармонининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марказий банкнинг "Тижорат банклари маблағларини ички активларга жойлаштириш тартиби тўғрисида"ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 2002 йил 1 июндан кучга киритилсин.



Марказий банк Раиси                                                    Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси", 2002 й. 9-сон.