Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2001 й. 286-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 19 февралдаги 83-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2001 й.

N 286



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2001 ЙИЛ 19 ФЕВРАЛДАГИ 83-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов Ўзбекистон Республикаси Халқ банки Кенгашининг раиси этиб тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига  юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов