Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.1997 й. 536-сон "Ихтисослаштирилган "Замин" давлат-акциядорлик ипотека банкининг ипотека кредити бериш имкониятларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.1997 й.

N 536



ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН "ЗАМИН"

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК ИПОТЕКА БАНКИНИНГ

ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЕРИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


"Замин" банкининг гаров муносабатларини ва инвестиция фаолиятини ривожлантиришдаги имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" банки, Давлат мулки қўмитасининг:

Молия вазирлиги томонидан 60 млн сўмга ва ихтисослаштирилган "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки томонидан 30 млн сўмга "Замин" банки акциялари пакетини сотиб олиши;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан "Замин" банкининг Устав жамғармасига 20 млн сўм миқдорида қўшимча улуш қўшиши йўли билан "Замин" банкини молиявий соғломлаштириш ва унинг активларини кўпайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

1997 йил охиригача "Замин" банки счётига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ер участкаларини фуқароларга умрбод мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан сотишдан 150 млн сўм ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кимошди савдоларида ер участкаларини умрбод мерос қилиб қолдириш ҳуқуқининг рўёбга чиқарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов